

-Ғалабани осонгина қўлдан чиқардик. Ўйин охирида кераксиз голни ўтказиб юбориб, икки очкодан маҳрум бўлдик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин яна гол уришга интилдик. Аммо ҳимоядаги хатоларимизи охир-оқибат голга олиб келди. Омад ҳам бироз юз ўгирди дейиш мумкин. Албатта, қолган ўйинларга яхши ҳозирлик кўриб, иккинчи олтиликда энг юқори ўринни олиш учун ҳаракат қиламиз.



