

Ассалому алайкум. Бугунги ўйинда ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар кўп бўлди. Мезбонлар уларнинг биттасида фойдаланишди. “Қўқон-1912” жамоаси ва унинг мухлисларини муҳим ғалаба билан табриклайман, - дейди Актамов.
- “Қўқон-1912” жамоасининг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Майдон эгалари ўз мухлислари олдида яхши ўйнади ва хақли ғалаба эришди. Шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, бугун мезбонларга омад кулиб боқди.
- Сафарда ўйнаётганингизга қарамай, иккита ҳужумчи тушдингиз. Мақсад ғалаба қозонишмиди?
- Албатта, майдонга ғалаба қозониш учун тушгандик. Лекин омадимиз келмади. Бундан ташқари, мезбонлар посбони ишончли ўйнади. Бугунги ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.



