UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  2 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  0 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  43 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

Ҳамиджон Актамов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик”

“Қизилқум” – “Металлург” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ иштирок этди.

-Ўйин ҳисобга мос бўлди, деб ҳисобламайман. Меҳмонлар яратилган вазиятлардан ўта самарали фойдаланишди.  Биринчи голда марказий ҳимоячиларимизнинг хатосидан бекободликлар ҳужумчиси самарали фойдаланди. Иккинчи бўлимда энди вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиб турган вақтимизда яна қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни қисқартиришга эришдик. Шундан кейин ҳам ташаббусни тўлиқ қўлга олиб, гол уриш учун ҳаракат қилдик. Аммо шу охирги зарбани йўллашга, бекободлик ҳимоячилар имкон беришмади. 

-Иккинчи бўлим ўрталарида Йовановичнинг зарбасидан кейин тўп “Металлург” ҳимоячисининг қўлига тегди. Ўша вазиятни такроран кўриб, бунга аниқ ишонч ҳосил қилдик. Аммо пеналти белгиланмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

-Ўша вазиятда нима бўлганини ҳамма кўрди. Улар ҳақида гапирган билан натижа ўзгариб қолмайди. Вазиятга назоратчи муносиб  баҳони беришади, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда тўп неччи дақиқа майдонда бўлди? Иккинчи бўлимдачи? Лекин ўйин охирида бор йўғи уч дақиқа қўшиб берилди...


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика