UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 19:25Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро". Таркиблар маълум  1 19:12Суперлига. "Машъал" - "Насаф" (матнли трансляция)  4 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  5 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   2 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  12 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  4

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун ютишимиз ҳам ёки аксинча ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Очиқ дарвозага ҳам гол ура олмадик. Озгина омад юз ўгирди. Охиригача ҳаракат қилдик, бир нечта вазиятлар яратдик. Фақат ҳужумга сўнгги нуқтани қўя олмадик. Футбол шуниси билан қизиқ. Охиригача курашамиз, олдинда ўйинлар кўп. Йўқотган очколаримизни ўрнини тўлдирамиз",- дейди Ҳамиджон Актамов.

- "Қизилқум" жамоаси бугун "Локомотив"га қарши қандай ўйнашни режа қилган эди?
- Кўрган бўлсангиз қарши ҳужумда ўйнамадик. Барчаси режамиз бўйича ўтди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, ҳужум чизиғимизда оқсаш бор. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам вазиятлар яратдик, лекин гол уролмадик. Кейинги ўйинларда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман.

- Жамоа биринчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса жисмоний томонданми пасайиш бўлди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Пасайиш бўлди деб ўйлаганим йўқ. Биринчи бўлимда гол уришга шошдик. Рақиб ҳам оддий жамоа эмас, яхши футболчиларга эга. Улар ҳам ҳаракат қилмоқда. Асосийси бир очко қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман. Мағлубиятга учрамадик. Футболчиларга ҳам борини бергани учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика