UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  0 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  1 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  9 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0

Ҳамиджон Актамов: «Бугун иродали ғалабага эришдик» Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: «Бугун иродали ғалабага эришдик»

Олий лига тўққизинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари (2:1) учрашувидан сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
—Бугун қийин кечган баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритдик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Бизни бутун учрашув давомида уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат! Ўз дарвозангдан биринчи бўлиб тўп олиб чиқиб,  якунда ғалаба қозониш ҳеч бир жамоа учун осон эмас. Қолаверса, бугунги ўйин олдидан таркибимизда жиддий йўқотишлар бор эди. Дарвозабон Эркин Жабборов ҳамда ҳимоячи Алишер Юсуповларни жароҳати туфайли бошланғич таркибга кирита олмадик. Ҳимоячи Акмал Рустамов ҳисобидаги сариқ карточкалар тўрттага етганлиги, яна бир ярим ҳимоячимиз Шерали Жўраев қизил карточка олганлиги боис, бугун жамоамизга ёрдам бера олишмади. Шунга қарамай, анчадан бери захира ўриндиғида ўтирган бошқа йигитларимизга бугун имкон беришга қарор қилдик. Улар эса ўзларини ижобий томондан кўрсатди ва ишончимизни оқлашди. Қисқача айтганда, бугун иродали ғалабага эришдик.

Бунақа учрашувларда битта хато ҳам жамоани оғир аҳволга тушириб қўйиши мумкин.  «Андижон» ҳам тажрибали мураббий ва футболчиларга эга жамоа. Шунга қарамай, йигитларимиз яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб, муҳим уч очкони қўлга киритганидан хурсандмиз.

Кейинги пайтларда савия борасида чемпионат клублари ўртасидаги фарқ тобора камайиб боряпти. Айни пайтда барча жамоаларга қарши ғалаба учун ўйнаса бўлади. Афсуски, охирги ўйинларда футболчиларимизнинг кераксиз вазиятларда сариқ карточка олаётганликлари бизни хавотирга солмоқда. Тартиб-интизом борасида ҳали қиладиган ишларимиз талайгина.

Муҳими, охирги икки учрашувдаги омадсизликдан сўнг, бугун жамоамиз яна ғалаба қозонди. Андижонда бўладиган Ўзбекистон кубоги нимчорак финал жавоб учрашувида ҳам мухлисларимизга ғалаба тақдим этиш учун курашамиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика