UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

Ҳамид Актамовни таваллуд айёми билан табриклаймиз! Янгиликлар

Ҳамид Актамовни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Бугун “Қизилқум” ПФК Ижрочи директори Ҳамид Актамовнинг туғилган куни.
Айни лаҳзаларда Ҳамид Ғуломович ўзининг ўттиз олти ёшини нишонламоқда. Билаги куч-ғайратга тўла, тиниб-тинчимас бу инсон “Қизилқум” жамоасида шу йил июль ойининг иккинчи ярмида иш бошлаганди. Эътиборлиси, шу қисқа фурсатда кончилар  таркибида ҳақиқий футбол муҳити шаклланди, ғалабага чанқоқлик руҳи пайдо бўлди. Бугун пойтахт жамоалари учрашувига атиги 1000-2000 мухлис ташриф буюраётган бўлса, Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионига ҳар бир ўйинга саккиз мингдан зиёд томошабин тушаётганлигининг ўзи ишқибозларнинг “Қизилқум”дан умиди ва ишончи катта эканлигини тасдиқлаб турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, воҳа футболи фидойиси Ҳамид Актамовни таваллуд айёмлари билан самимий табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва ишларида омадлар тилаймиз. Ишонамизки, Ҳамид Ғуломович етакчилигида “Қизилқум” жамоаси келгусида албатта, юқори натижалар қайд этиб, ўзининг чиройли ва ҳужумкор ўйинлари билан мухлисларни қувонтиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика