UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Ҳамид Актамов: "Фарғона аҳлига раҳмат" Янгиликлар

Ҳамид Актамов: "Фарғона аҳлига раҳмат"

“Нефтчи” – “Қизилқум” баҳсидан сўнг меҳмонлар менежери Хамид Актамов матбуот анжуманида иштирок этди:

- Қизиқарли ўйин бўлди, - деб гап бошлади Хамид Ғуломович – Ҳар иккала жамоа ҳам чиройли футбол кўрсатишди. Фақат ҳакамларнинг хатоси ўйинга таъсир қилди. Ёрдамчи ҳакам чиройли ўйинни бузди. Йигитларнинг бугунги ҳаракатлари учун узр сўрайман. Турнирдаги баҳсларда ҳакамлар кўп бора бизнинг зараримизга қарорлар қабул қилишди. Бу эса футболчиларга қаттиқ таъсир қилди.

- “Нефтчи”дан кимни ўйини сизга ёқди ?

- Фарғоналиклардан Абдумавлон Абдужалиловни ўйини ёқди.

- Пенальтидан сўнг  “Қизилқум” футболчилари ўйинни якунламай майдонни тарк этишни бошлашди.  Бу мухлислар учун ҳурматсизлик эмасми?

- Ўйиндан олдин  йигитлар билан гаплашдик. Чиройли ўйин кўрсатишларини уқтиргандим. “Нефтчи”га ҳам натижа кераклигини билардик. Фақат ўйинда бош ҳакам “пенальти эмас”, деди, ёрдамчи ҳакам “қўлига тегди”, деб байроқча кўтарди. Бу майдонда тер тўкиб ҳаракат қилаётган футболчиларга салбий таъсир қилиши аниқ. Йигитлар майдондан чиқиб кетаётганда индамадим. Кейин Тоҳир ака Кападзедан, ҳакамлар адолатли ўйинни бошқаришларини сўрадим. Жуда қизиқ ўйин бўлаётган эди. Фарғоналик мухлисларга раҳмат. Қаранг, бугун стадион трибуналари тўлди! Ёрдамчи ҳакам эса ҳаммасини бузди.

- Турнир ҳақидаги фикрингизни тингласак.

- Турнир жуда чиройли ўтди.  Айниқса биринчи лига клублари менда ижобий таассурот қолдирди. "Цементчи” менга энг мақул келган жамоа бўлди. Қувасойликлар таркибидан бир-неча нафар футболчиларни “Қиилқум”га таклиф қилдик. Мана Фарғонани ўзида улар билан шартнома қилишга ҳам улгурдик, - деди “Қизилқум” бош менежери. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика