UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  13 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  4

Ҳакимжон Файзиев: "Анвар Бердиевнинг жамоамизга қўшилганлигидан хурсандмиз" Янгиликлар

Ҳакимжон Файзиев: "Анвар Бердиевнинг жамоамизга қўшилганлигидан хурсандмиз"

“А” Про-Лига 1-туридан ўрин олган “Ифтихор”- “Истиқлол” (0:3) учрашувидан сўнг “Истиқлол” жамоаси спорт директори Ҳакимжон Файзиев сайтимизга интервью берди.

Бугун мавсумдаги дастлабки учрашувимизни ўтказдик. Бугун меҳмон мақомида учрашув ўтказдик. “Ифтихор” ҳам Фарғона вилояти жамоаси ҳисобланади. Бугун ғалаба қозонган бўлсакда, жамоамиз футболчилари ўзларининг тўлиқ маҳоратларини намойиш эта олишмади. Насиб қилса, яхши ният қиламиз, кейинги учрашувларда бунданда чиройли футбол намойиш этамиз деб ўйлайман.

Ҳали ўз устимизда кўп ишлашимиз керак, олдинда бизни қийин учрашувлар кутиб турибди. Таркибимизда янги футболчилар бор, улар жамоага мослашиб кетгунга қадар бир оз вақт зарур бўлади. Бу йилги мавсумда жамоамизнинг асосий қисмини ёш футболчилар ташкил этмоқда. Учрашувнинг иккинчи бўлимида заҳирадан майдонга тушган Анвар Бердиев жуда чиройли гол киритди, албатта унинг жамоамиза келиб қўшилганлигидан биз жуда хурсандмиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика