Ҳакими: "Терма жамоада етакчиман, ПСЖда ҳатто тўпга эгалик қилмайман"

Sherzod Nurmatov
6 дек 2022
Марокаш ва ПСЖ терма жамоаси футболчиси Ашраф Ҳакими терма жамоа ва Франция клубидаги ўйинлари ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.

"ПСЖда Марокашдагидек ажойиб футболчилар бор, лекин терма жамоада мен жамоа ўйинига кўпроқ таъсир ўтказаман. Тўпга билан кўп муомала қиламан, буларнинг барчаси ўзимни янада қулайроқ ҳис қилишимга туртки беради.

Парижда бошқача, кўпинча ҳатто ҳужумда ҳам тўнпи қабул қилмайман. Терма жамоада мени майдоннинг барча нуқталарида топишга ҳаракат қилишади, жамоадошларим ҳужумда ва ҳимояда қанчалик муҳим роль ўйнай олишим мумкинлигини билишади. Улар менга ишонч билдиришади, мен эса уларга панд бермасликка ҳаракат қиламан", – деди Ашраф.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Morocco World News