UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  3 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  7 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"

"Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Қизилқум" (0:1) билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи навбатда бугун стадионни байрамона ҳолатга тайёрлашганини айтиб ўтмоқчиман. Ютқазганимиз аламли бўлди, албатта. Умуман олганда "Қизилқум" қарши ҳужумларга таянишини ва "автобус" қўйишини билар эдик. Бугун нафақат ҳимоя, балки ярим ҳимоячиларимиз ҳам кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Биз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, рақиб эса имкониятни қўлдан бой бермади. Мухлислар, раҳбариятга байрам тақдим қилмоқчи эдик, лекин бу - футбол. 

Бу йил кўплаб ўйинларда мухлислар қаршисида ўйнадик. Йигитларга ҳаяжонга берилмасликни айтгандим. Илк дақиқалардан хатоларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимдаёқ ўзгариш ҳам қилмоқчи эдим. Қайсидир маънода ўзимизга ўхшамадик. Жамоамиз ҳар бир ўйинда футбол ўйнамоқда, ҳаракат қилмоқда. 


- Майдон чими борасида фикрингиз. Бу жамоага устунлик берадими?

- Бу ҳақида гапириш қийин, чунки эртага Тошкентга йўл оламиз ва табиий майдонда ОКМКга қарши тайёрланамиз. Бу ерга сунъий майдонга қайтдик, бу ўзига яраша қийин. Рақиб бир кун олдин келиб машғулот ўтказиб ютиб кетди. Сунъий майдон кейин табиий мослашишда муаммолар бўлиши мумкин. Бугунги ўйин кўрсатдики ўйнаш ва ютиш ҳам мумкин. Жамоани Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўлимиз қолмаган.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика