UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0

Ҳаким Фузайлов – Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов – Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи

Душанбенинг «Помир» клуби собиқ футболчиси, Тожикистон футбол Федерацияси техник департаменти раҳбари ўринбосари Ҳаким Фузайлов мамлакат терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

51 ёшли мураббий олдига Тожикистон терма жамоасини 2019 йилда БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ҳаким Фузайловнинг миллий терма жамоадаги дебюти 2 июнь куни бўлиб ўтади. Шу куни терма жамоа Душанбеда Бангладеш билан ўйнайди. Жавоб учрашуви 7 июнда Дакка шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби ОК-2019 саралаши гуруҳ босқичига йўлланма олади.

«Олдимизга қўйилган барча вазифаларни бажаришга уринамиз. Биринчи навбатда бу Осиё Кубоги-2019га чиқиш. Ишончим комилки терма жамоамиз буни уддалай олади», — дейди Фузайлов ТФФ расмий сайтига.

Ҳаким Фузайлов Ўзбекистоннинг «Бухоро», «Динамо», «Андижон» ва «Локомотив» каби клубларида мураббий бўлиб ишлаган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика