UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  54 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ"

"Хоразм" - "Бухоро" (1:4) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Ўйинни яхши бошладик. Чемпионатни ҳам яхши бошладик. Ўйин принципиал эди. Таркибимизда аввал "Бухоро"да ўйнаган футболчилар бор эди. Улар ҳаддан ортиқ ғалабани истаб юборишди. "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Мухлислардан узр сўрайман. Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. Чунки вақт кам. Чемпионат энди бошланмоқда.

- "Хоразм" ҳисобда ортда борганда ҳам яхши ўйнади. Вазиятларни голга айлантиришда нима етишмади?
- Биринчи таймда ўйин борасида устунлик бизда эди десак ҳам бўлади. Лекин бир йўла 4-5 нафар футболчи ўйинни "ташлаб" юборса, қийин бўлади. Имкониятларимиз ҳам бўлди. Футболни комбинацион тарзда ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски таблодаги ҳисоб 1:4 кўринишига келиб қолди. Ўз майдонимиздаги ўйинда имкониятни бой бердик. Гарчи, бу нейтрал майдонда ўтаётган бўлса ҳам. Бу аламли. Буни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз.

- "Хоразм"нинг Суперлигада қатнашиши нисбатан кечроқ аниқ бўлди. Ўз-ўзидан жамоада янги футболчилар билан шартнома тузиш имконияти пасайди. Бу сизга қай даражада қийинчилик туғдирди?

- Мураббий доимо яхши натижаларни истайди. Лекин биз бу борада бироз кеч қолдик. Умуман олганда жамоанинг 70 фоизини алмаштирдик. Ҳали ишлайдиган жойларимиз бор. Аммо жисмоний томонлама муаммолар йўқ. Агар эътибор берган бўлсангиз, биз ютқазган ҳолатда ҳам фэйр-плейга амал қилиб юбордик. Бу ҳам ортиқча бўлади баъзида.

Футболчилар ёмон эмас, аста-секин бир-бирларини тушуниб боришмоқда. Жамоа шаклланмоқда ва бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади", - деди Фузайлов. 



Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика