UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Мбаппе "Реал"га эмас, 2022 йил "Ливерпул"га ўтишига бир баҳя қолган  0 18:08Про лига. "Дўстлик" Хоразмда ҳисобни очди (онлайн)  0 17:40Винисиус: "Умидни оқламаганимни биламан"  2 16:35Роналду: "Манчестер Юнайтед" мураббийи бундай демаслиги керак"  4 15:52ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат  8 15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 14:45Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  16 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  3 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0 13:33Футзал. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Тошкентга етиб келишди  4 13:07ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ 83 дақиқа битта кам ўйнаб дуранг қайд этди  1 12:38Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади  3 12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  3 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  9 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  3

Ҳаким Фузайлов: "Клубдаги кейинги фаолиятимни раҳбарият ҳал қилади" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Клубдаги кейинги фаолиятимни раҳбарият ҳал қилади"

"Локомотив" - "Қувайт СК" учрашувидан (1:3) сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.
"Ўйин борасида ташаббус бизда бўлди. Бироқ қишда расмий ўйин ўтказмаганимиз барибир панд берди. Ҳужумлар кўп бўлди, аммо гол уришда оқсадик. Ҳимоядаги хатоларимиз эса қимматга тушди", - деб гап бошлади Ҳаким Фузайлов.

- Клуб олдига ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифа қилиб қўйилганди. Бу вазифа бажарилмади...
- Саволингизга тушундим. Клубимиз олдига улкан мақсадлар қўйилган. Менинг кейинги тақдиримни раҳбарият ҳал қилади. 

- Таркибда ўйнаган янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Янгилардан Жасур Ҳасанов ўзини кўрсатди. У юқори даражада ўйнайди. Бугун Анвар Ғофуров бироз ёмон ўйнади, ҳали жамоадошлари билан тил топишиб кета олмаган. Ҳозирча биз энди-энди формага кириб бораяпмиз.

- Осиёнинг кўпгина клубларида легионерлар ўйин тақдирини ҳал қилишади. Бизни клубларда эса легионерлар маҳаллий футболчилардан деярли фарқ қилмайди.

- Айни пайтда бундай кучли футболчиларни олиб келиш жуда қийин. Таркибимиздаги легионерлар ҳам кучли. Масалан, Кожокарь Молдова терма жамоаси аъзоси. Вячеслав Шевченко эса бугун яхши ўйнади. Биз кучсиз легионерларни олдик деб ўйламайман. Улар яқин орада жамоага мослашиб кетишади деб ўйлайман.

- Олий лигага ҳали заявка топшириш бошлангани йўқ. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб қайсидир футболчиларга жавоб берасизми?
- Кўпчилик сафимизни тарк этмайди. Балки бир-икки футболчи кетиши мумкин. Балки баъзиларни ижарага берармиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика