UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  3 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  3 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  5 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  36 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  2 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0

Ҳакамлар қаҳрамонга айланган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

Ҳакамлар қаҳрамонга айланган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

Кеча Олий лига 26-тур учрашувлари давом эттирилди.

Турнинг марказий учрашуви Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор" клуби "Бунёдкор"ни қабул қилди. Қуйида ана шу беллашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Пахтакор" – "Бунёдкор" 1:0

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), Д.Сайлавов (Тошкент), А.Шукруллаев (Тошкент).

Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Н. Лутфулин

Гол: Камолиддин Тожиев 85


Кечаги учрашувни томоша қилиш учун 5 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди.



Ҳар икки жамоа бош мураббийлари Шота Арвеладзе ва Миржалол Қосимов ўйиндан олдин ҳам, кейин ҳам бир-бирларига нисбатан ҳурматда эканликларини кўрсатишди.



"Бунёдкор"нинг бошланғич таркиби. Афсуски, "Пахтакор" фотографининг шарофати билан кеча ғолиб бўлган томоннинг жамоавий сурати ўзидан бошқа ҳеч бир сураткашда бўлмади. Ваҳоланки, ундан ташқари яна 5 нафар ҳамкасбимиз ўша ерда эди. Бу ҳолат биринчи маротаба рўй бериши эмас ва кейинги сафар бундай ҳолатнинг олди олинади деб умид қиламиз.



Учрашув кескин курашлар билан бошланди.



Ҳар икки клуб футболчилари майдонда борини бериб ўйнашга ҳаракат қилишди.



Шиддатли бошланган биринчи бўлимнинг иккинчи ярми анча сокин тарзда ўтди.



Бош ҳакам Азиз Асимовга футболчи жуда кўп бор эътироз билдиришди.



Ҳакамларнинг қарорлари "қалдирғочлар"ни ғазаблантирди.



Шота Арвеладзе шогирдларига эътироз билдирмоқда.



Отабек Шукуров жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.



Аввалига гол ҳисобланиб, кейин бекор қилинган ҳолат.



Ҳакамларнинг қарорлари кеча Миржалол Қосимовни кўп маротаба ажабланишга мажбур қилди.



Афсуски, кеча ҳаммаси "ok" бўлмади...



"Пахтакор" футболчилари голни нишонлашмоқда. Ўша вазиятда ён чизиқ ҳаками кўзини юмиб олган бўлса керак, акс ҳолда бундай оффсайдни кўрмаслиги мумкин эмасди.



Минг афсуски, кеча 2-бўлимда Азиз Асимов "Бунёдкор"ни футбол тили билан айтганда - "Хуштакка ўтқизиб қўйди".



Кечаги кун қаҳрамонлари.



Кечаги ўйинга мана шу сурат биргина изоҳ бўла олади.


"Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>> Олий лига


Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика