UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  1 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  4 15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  0 15:41"Хоразм" "Андижон" собиқ ҳимоячиси ва яна икки футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Андижон" Австрия клубидан енгилди  1 14:14Месси – FourFourTwo талқинида тарихдаги энг яхши футболчи, Роналду 4-ўринда  34 12:35Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди  8 12:07Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди  13 11:39Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"  11 11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  7 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  1 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  3

Ҳафта иқтибослари. Мураббий ва футболчилардан ажойиб фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Мураббий ва футболчилардан ажойиб фикрлар

Сайтимиз одатига кўра ўтган ҳафтанинг энг яхши иқтибосларини тақдим этамиз.

- "Уйга келганимда жуда чарчаган бўламан. Шу боис ўғлим футбол ўйнайлик деса, яхшиси дарвозада тура қолай дейман". (Марсело саккиз ёшли ўғли Энцо билан футбол ўйнаши ҳақида) 

- "Мен учун энг буюклар бу - Альфредо ди Стефано, Йохан Круифф ва Месси. (Бироз ўйланиб...) Роналдуниям бу рўйхатга қўшса бўлади". (Марадона ўзи тан олган энг кучли футболчилар ҳақида) 

- "Етти ё саккиз ёшда эдим, отам уйга устига чиқиб сакрайдиган мослама олиб келди. Ҳар гал сакраганимда отам тўпни мен томон отарди ва мен бош билан зарба беришга ҳаракат қилардим. Буни жуда кўп машқ қилганман. Менимча, бош билан яхши ўйнашимнинг сабаби шунда бўлса керак". ("Челси" ҳужумчиси Алваро Мората бош билан нима учун яхши ўйнаши ҳақида) 

- "Сэр Алекс Фергюсон ҳалиям мендан хафа бўлса керак. Чунки у мени 2003 ё 2004 йили "МЮ"га таклиф қилган, мен эса "Бавария"да қолишни афзал кўргандим. Энди ўйлаб кўрсам ўшанда Англияга кўчиб ўтсам бўларкан. Чунки бу мен учун янги чақириқ бўлганди". (Германиялик собиқ дарвозабон Оливер Кан ўз пайтида "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида)

- "Давид Сильва - жамоавий футболчи. Унинг жамоага қанчалик фойда келтираётганини фақат кўр одамгина кўра олмайди". ("Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола испан шогирди ҳақида)

- "Бизда ёқилғи йўқ, лекин идея бор, уларда эса ҳам ёқилғи, ҳам идея бор". ("Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛда кетма-кет 15та ғалабага эришган "Манчестер Сити" ҳақида)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика