

"Каталонияликман, шу сабабли унга таъриф бериш учун инглиз тили билимим камлик қиляпти. Холанднинг рақамлари ақлбовар қилмас. Унинг маҳорати ҳеч кимда шубха уйғотмаяпти.
Биз учун қийин ўйинлардан бири бўлди. Ҳа, мухлислар бундай ўйинларга кўникишмаган. 3 очко ишлаганимиздан хурсандман, чунки ўйин осон ўтгани йўқ. Ўйин қийин ўтишини билардик, шу сабабдан барчасини тўғри амалга оширдик", - деди Гвардиола.
22 ёшли футболчи ушбу мавсумда АПЛнинг 11 ўйинида 17 гол урди.



