Гвардиола: "Суперлига ҳақида унинг яратувчилари гапириши керак"
20 апр 2021 22:55
Янгиликлар
Гвардиола: "Суперлига ҳақида унинг яратувчилари гапириши керак"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа Суперлигасининг тузилиши ҳақида гапирди.
"Суперлига ҳақида уни яратган инсонлар гапириши керак. Улар тезда нима учун буни яратишганини тушунтиришлари лозим. Нима учун ЕЧЛда 4-5 марта чемпион бўлган "Аякс" ушбу лигада иштирок этмайди? Буни тушунтира олишлари керак. Барча клублар ўз қизиқишлари ва позициясини ҳимоя қилади. Бироқ УЕФА муваффақиятсизликка учради. Улар аввало клублар билан гаплашиб олишлари керак эди. Шунингдек, Суперлига ҳақида гапиришга менда етарлича маълумотлар йўқ", - деди Гвардиола.
Европа Суперлигаси турнири шу йилнинг август ойида старт олиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар