Гвардиола ПСЖга қарши 0:2 ҳақида: "Ман Сити" барчасини қилди, аммо гол ура олмади. Мессининг голи эса фантастик"
29 сен 2021 09:53
Янгиликлар
Гвардиола ПСЖга қарши 0:2 ҳақида: "Ман Сити" барчасини қилди, аммо гол ура олмади. Мессининг голи эса фантастик"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси ПСЖ (0:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Яхши иштирок. Барчасини қилдик, аммо гол ура олмадик. ПСЖ чуқур ҳимояланди ва хавфли тарзда қарши ҳужумга ўтди.
Жамоага раҳмат. Иккинчи таймда Доннарумма яхши сэйвлар қилди.
"Сити" билан "Челси"га қарши ўйинда бўлганидек барчаси жойида эди. Афсус. Биз ғалаба учун ўйнадик. ПСЖга ўз голини уриши учун вақт талаб қилинмади. Мессининг голи эса фантастик.
Эндиликда биз кечки овқат еймиз, бир бокалдан вино ичамиз, тикланамиз ва "Ливерпуль"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз", - дейди мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар