Гвардиола: "Одамлар бизни ноҳақ танқид қилишмоқда"

Оқил Абдубарноев
11 май 2022, 23:43
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа трансфер харажатлари учун ноҳақ танқид қилинганини айтди.

“Одамлар кўп пул сарфлаётганимиз ҳақида гапиришмоқда. Ўйлаб кўринг, 70-80-йилларда “Ливерпуль” ёки кейинроқ “Юнайтед” кўп маблағ сарфлаган, аммо бу пуллар ҳозиргисидан бутунлай фарқ қилади”, - дейди Гвардиола.

"Манчестер Сити" аллақачон трансфер мавсумини Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандни харид қилиш билан очди. Норвегиялик ҳужумчининг товон пули 75 миллион еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports