Гвардиола нимадан хавотирда?
17 фев 2021 21:05
Янгиликлар
Гвардиола нимадан хавотирда?
“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола футболчиларнинг пандемия вақтида терма жамоалар ихтиёрига қўйиб юборилишига муносабат билдирди.
“Ўзингни бу вирусдан ҳимоя қилишнинг биргина усули бор – уйда қолиш, бошқалар билан масофани сақлаш, ҳеч ким билан алоқа қилмаслик ва саёҳатга бормаслик.
Яқинда барчаси бошланади, футболчилар термаларига кетишади, буни назоратга олиш қийин. Шу туфайли касалланганлар сони ортади деб ўйламоқдаман. Менимча, АПЛ бу масалани кўриб чиқиш керак. Қолган лигалар ҳам буни қилишлари лозим”, дейди Гвардиола.
Аввалроқ, пандемия сабаб Британия ва Германия ўртасидаги авиақатновлар бекор қилингани туфайли ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган 24 февралдаги “Боруссия М” – “Ман Сити” баҳси Будапештга кўчирилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар