

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар"нинг иккита голи пенальтидан урилди, иккинчи бўлим ўртасида эса ҳимоячи Николас Отаменди четлатилди.
"Мен - VARнинг ишқибозиман. Ҳамма қарорлар тўғри бўлди, қизил карточка ҳам.
Яхши натижага эришдик, аммо ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Мухлисларимиз жавоб ўйинида бизга ёрдам беришади деб умид қиламан" - дейди Гвардиола.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 12 март куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.



