Тарихий натижа. Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди

Iskandarov Abdulaziz
25 сен 2026, 08:20
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашуви доирасида Эрон билан куч синашди.

Дарвозаларга 4 та гол урилган оқшомда терма жамоамиз 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа "оқ бўрилар" тарихда илк бор форслар дарвозасига 3 та тўп киритишга муваффақ бўлишди. Бунга қадар энг яхши натижамиз 2023 йил қайд этилган эди (2-2).

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини 1 октябрь куни Тошкентда Сурияга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›