

«Қанчадан қанча ТОП ҳимоячилар Ҳусановдек хатоларга йўл қўяди. Мен «Челси»га қарши учрашувдаги хато учун Ҳусановни айбламоқчи эмасман.
Мен уни на жамоадошлари олдида, на шахсан ўзини танқид қилдим. У атиги 1 марта машғулот ўтказиб, «Челси»га қарши ўйнади. Янги жамоада, бошқа тилда суҳбатлашиладиган мамлакатда.Бундай шароитда мен ҳам АПЛда дебют қилсам, менга ёрдам беришларини истардим.
Ҳозирда Ҳусанов билан барчаси жойида. У машғулотларда ажойиб тарзда ишлади. У бор эътиборини ишга қаратган. Барчаси жойида», — деб фикр билдирди Гвардиола.



