Гвардиола «Манчестер Сити» базасида Wi-Fi'ни ўчириб қўйишни талаб қилди

Aslanov Jasurbek
4 окт 2016, 23:30
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларга клуб базасида интернетдан фойдаланишни таъқиқлади.
Испаниялик мураббий клуб машғулот базасида Wi-Fi ни ўчириб қўйишни талаб қилди. Бундан ташқари базада мобил интернет ҳам ишламайди. Гвардиола футболчилар кўпроқ бир бирлари билан суҳбатлашишларини истамоқда.

«У барча бирга суҳбатлашишини хоҳламоқда. Интернет ўчирилган. Хатто 3G ҳам ишлатмаяпмиз», – дейди Пабло Сабалета.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: tycsports.com