

"Кеча менга бу содир бўлиши мумкинлиги ҳақида айтишган эди. Одатда бундан хабардор бўлган полиция, воқеани олдини олишга ҳаракат қилади.
Буни "Ливерпуль"дан, уларнинг одамларидан кутмаган эдим. Бу бир йил аввал Дортмундда содир бўлган воқеани эслатиб юборди. Автобусни дабдала қилишди, "Ливерпуль"дек клуб бундай ишларга қодирлигини кутмаган эдим.
"Ливерпуль" эмас, одамлар буни қилмоқда. Бу бошқа такрорланмайди деб ўйлайман" - дейди Гвардиола.
"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги жавоб ўйини 10 апрель куни "Этихад"да бўлиб ўтади.



