

Ҳужумчи "Ливерпуль" билан Англия Суперкубоги учун ўйинида (1:3) асосий таркибда майдонга тушди.

"Унда имкониятлар бўлди – биринчи таймда икки ёки учта ва ўйин охирида битта. У кўп марта курашга киришди ва астойдил ҳаракат қилди. У бугун гол уролмади, аммо бошқа кун буни эплайди", – деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, норвегиялик Англия клубига 2022 йилнинг ёзида кўчиб ўтганди.
Аввалроқ Ҳоланд кечаги баҳснинг энг ёмон футболчиси бўлгани айтилган эди.



