Гвардиола: "Ҳар 3-4 кунда ўйнаш учун "Манчестер Сити" тайёр эмас"

Mirjalol Normatov
16 июн 2020, 19:29
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Арсенал"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эртага жамоанинг даражасини кўрамиз. Шундан кейин қайси жиҳатларни ривожлантириш кераклигини белгилаб оламиз. Барчамизга 3 ҳафта берилди. Ҳозирги пайтда барчамиз бир хил ҳолатдамиз. Шу боисдан майдонга мослашишимиз керак бўлади.

Биз ўйинга тайёрмиз, лекин ҳар 3-4 кунда футбол ўйинини ўтказишга тайёр эмасмиз. Энди ротацияга қўл уриб, барча футболчиларга имкон беришга интиламиз. Футболчилар яхши жисмоний ҳолатда. 

Ўзимга жуда яқин инсон - Микель Артетанинг жамоасига қарши ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›