Гвардиола Гризманнинг "Манчестер Сити"га ўтиши қанчалик ҳақиқатга яқинлиги ҳақида гапириб ўтди

Aslanov Jasurbek
18 май 2019, 13:05
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни трансфер режаларига киритмаганини айтиб ўтди.

"Барселона" вакилларини ҳавотирга тушмасин, биз Гризманни сотиб олмаймиз", - дейди Гвардиола.

Гризманн 14 май куни жорий мавсум охирида "Атлетико"дан кетишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, унинг янги клуби ҳозирча номаълум, аммо у катта эҳтимол билан Каталониянинг "Барселона" жамоаси бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun