

"Грилишнинг кам ўйнаётгани сабаби - мен. У ажойиб футболчи, бироқ у рақобатлашиши керак. Ўтган мавсумда Доку кўп ўйинларда ўзини кўрсатди, Савио эса бир мавсумнинг ўзида даражасини намойиш қила олди.
Унинг қобилиятига шубха қилмайман. Усиз требл қайд эта олмасдик", - деди Гвардиола.
Ўтган мавсумда Грилиш барча турнирларда 32 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 5 ассист қайд этди.



