

"Ажойиб учрашув! Мухлислар сўнгги сонияларда юракдан бақиришди ва голни улар билан бирга нишонлаганимиздан хурсанд бўлдик. Ҳакамдан узр сўрайман, хурсандчилигимни яшира олмадим! Голни Стерлинг билан бирга нишонламоқчи эдим, аммо мен у каби тезкор эмасман!
Стерлингнинг голи ажойиб чиқди, чунки "Саутгемптон" футболчилари 10 киши бўлиб ҳимояланишди. Рахим ёш, вақт ўтиши билан у ўз ўйинини ривожлантиради. Авваллари у кўп уялар эди, аммо йигитлар унга ўзига ишонишни ўргатишмоқда" - дейди Гвардиола.



