Гвардиола Фоден ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
22 апр 2021
“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола шогирди Фил Фоденни мақтади.

20 ёшли инглиз АПЛ доирасида кеча ўтган “Астон Вилла”га қарши ўйинда гол урди.

“Бу йигит улғайиб бормоқда. Унинг ўйинимзга таъсири жуда юқори. У жиддий ўйинчига айланмоқда. Филип аллақачон биз учун жуда муҳим футболчига айланган. У ҳужумдаги ўйинимзга юқори таъсир ўтказади”, дейди Гвардиола.

Фоден жорий мавсум Англия чемпионатида 25 ўйинда қатнашиб, 7+5 натижа кўрсатди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports