UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  4 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  3 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19

Гвардиола: “ЕЧЛда ғолиб чиқмоқчи бўлсанг, буюк клубларни таслим этишинг шарт” Янгиликлар

Гвардиола: “ЕЧЛда ғолиб чиқмоқчи бўлсанг, буюк клубларни таслим этишинг шарт”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг ЕЧЛ 1/8 финалида “Реал” устидан (2:1) қозонилган ғалабасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз кўплаб вазиятларни яратдик ва “Реал”нинг иккита хатосидан кейин гол урдик. Биз футболчиларни доим олдинга чорлаб, ҳужум қилишларига ундадик. Аммо бундай жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Биз доим прессинг уюштиришга уринамиз, аммо баъзида бу кутилганидек чиқмайди. Умуман олганда бугун биз яхши ҳаракат қилдик.

Муҳими – “Реал”ни икки марта ҳам мағлуб эта олдик. Зидан илгари ҳеч қачон ЕЧЛ плей офф баҳсида мағлуб бўлмаганди. Улар бемалол, хотиржамлик билан яхши ўйин намойиш эта олишди.

Биз ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун ушбу турнирда юришимизни давом эттираяпмиз. Бугунги ўйин бу соврин учун ташланган бир қадам бўлди. Агар ЕЧЛда ғолиб бўлишни истар экансан, бу каби катта жамоаларни мағлуб этиш лозим бўлади. Кейинги ўйинимизгача олдимизда саккиз кун муҳлат бор. Биз ғалабадан роҳатланамиз ва кейин “Лион” ҳақида ўйлашни бошлаймиз”, деди Гвардиола.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика