

“Чемпионни кўп ўйинлар кутиб турганига ишончим комил. 90 очко ёки унда кўпроқ йиг;иш талаб қилинади.
Ўтган йили коронавирус бўлди, томошабинлар йўқ эди ва барча клубларга қийин бўлди. Баъзида очко йўқотдик, аммо лигада сезиларли устунлик билан ғолибликни қўлга киритдик.
Узоқни ўйлаш фақат чалғитади ва бу очко йўқотишга олиб келиши мумкин”, дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” АПЛ 16 туридан кейин 38 очко билан жадвалда пешқадамлик қилмоқда.



