Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди

Khoja
14 окт 2024, 08:04
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Италия клубларидан бирини бошқариши мумкинми деган саволга жавоб берди.

"Ҳали келажагим борасида аниқ бир қарорга келмадим. Агар Роберто Баджо мени ёрдамчим бўлишга рози бўлса, Италияга бораман", - деб жавоб берган Гвардиола.

Маълумот учун, Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. У аввалроқ Англия терма жамоасини бошқармаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Испаниялик мураббий 2000 йилларда "Брешия" сафида Роберто Баджо билан бирга тўп сурган. Ҳозирда Роберто Италия терма жамоасининг техник директори ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com