Гвардиола: "Бернарду Силва жамоада қолади"

Administrator
26 авг 2022
Мураббий футболчининг трансфери борасидаги миш-мишлар асоссиз эканлигини айтди.

"Ман Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиолага Бернарду Силванинг келажаги борасида савол берилди. Мураббий эса футболчи жамоада қолишини айтди:

- У қолади.

- Бернарду жамоада қоладими?

- У аниқ жамоада қолади. Бизга ҳеч қайси клубдан Бернарду трансфери бўйича қўнғироқ бўлмади. Шундай экан, у жамоада қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Манчестер Сити" Бернарду Силвани ПСЖга 70 миллион еврога сотишни рад этгани ҳақида хабарлар чиққанди.


AdministratorМуаллиф
Манба: Sky Sports