Гвардиола: "Барселона"даги футболчиларим ҳақиқий қотиллар эди"
15 апр 2021 22:51
Янгиликлар
Гвардиола: "Барселона"даги футболчиларим ҳақиқий қотиллар эди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Барселона"даги фаолиятини ёдга олди.
Ушбу мураббий қўл остида "Барселона"нинг сўнгги ўйини Испания Кубоги финали доирасида ўтказилган бўлиб, унда каталонияликлар "Атлетик"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.
"Ўшанда "Атлетик" футболчилари босимга тушиб қолгани ёдимда. Учрашув старти олдидан улар футболчиларим олдида жуда қўрқиб туришганди ва шу боисдан ҳудди ўртоқлик ўйинида ўйнагандек бўш ҳаракат қилганди.
Марсело Бьелса жамоалари доимо ўзининг юқори характерга эгалиги билан ажралиб туради. Ўша ўйин биз учун осон ўтган дея олмайман. Аммо ўша ўйиндаги "Барселона" таркиби кўплаб рақибларини сезмасдан ўтиб кетарди. Хоҳласа бешта, хоҳласа 8та гол урарди.
Балки улар ҳаётда оддий одам каби кўринар. Бироқ майдонда ҳақиқий қотил эдилар", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар