Гвардиола: "Балки Жеррард йиқилган вазиятда ҳам биз айбдордирмиз"

Mirjalol Normatov
12 фев 2023, 15:30
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клубнинг молиявий қонунларни бузгани борасидаги айбловлар ҳақида гапирди.

Мураббийнинг айтишича, АПЛ текшириб, айбларни топса ҳам, соврин ва медалларни олиб қўя олмайди.

"Барчаси бизга тегишли. Хибсга олиб, қамаб қўйишса ҳам, факт фактлигича қолади. Барча совринлар бизники.

Балки Жеррард "Энфилд"да йиқилиб тушган вазиятни ҳам бўйнимизга олармиз? Стивенни ҳурмат қиламан ва ўша вазиятдаги айбловни ҳам бўйнимга оламан.

Ўша йиллар давомидаги онлар, лаҳзалар, совринларни АПЛ билан биргаликда ҳал қиламиз. Биламан, бунинг учун қанча куч керак. 2009-2010 йилларда бўлган ишлар ҳеч нимани ўзгартирмайди", - деди Гвардиола.

2013/2014 йилги мавсумдаги сўнгги турда "Ливерпуль" футболчиси Стивен Жеррард "Челси"га қарши ўйинда тўп билан бўла туриб, йиқилиб тушган ва шу сабабли гол ўтказиб юбориб, чемпионликни "Манчестер Сити"га топширганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal