

Шу тариқа, Гвардиола бир мавсумнинг ўзида Англияда тўртта титулни қўлга киритган илк мураббийга айланди. У бундан олдинроқ, АПЛ, Лига Кубоги ҳамда мамлакат суперкубогининг бош совринларини боши узра баланд кўтарганди.
Билл Николсон, Дон Реви, Жо Мерсер, Кенни Дауглиш, Жорж Грэм, Алекс Фергюсон ҳамда Жозе Моуриньога Англиядаги барча совринлани қўлга киритиш насиб этган. Бироқ, улар бу ишни Гвардиола каби бир мавсум давомида бажара олмаганди.



