Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади
25 фев 2025 18:17
Янгиликлар
Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола эртага бўлиб ўтадиган "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этмоқда.
Унда мутахассисдан жамоанинг январь ойидаги янги харидлари ҳақида сўрашди.
"Уларнинг ўйинимизга таъсири яхши бўлмоқда, айниқса улардаги вақт кам бўлганини ҳисобга олганда.
Ҳусанов "Челси", "Лейтон Ориент", "Ньюкасл", "Реал" ва "Ливерпуль"га қарши ўйнади. У қаердан келганини ҳисобга олсак, машғулотлар графиги унинг учун қийин ва қаттиқ бўлди. Инглиз тилида яхши гапира олмаслиги сабаб унга мулоқот етишмади. Бироқ, унинг таъсири росмана яхши бўлди", - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 27-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" беллашуви эртага тунда 00:30да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар