UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  2 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

Гуруҳдошларимиз Осиё кубоги-2019га қандай чиқишди? Янгиликлар

Гуруҳдошларимиз Осиё кубоги-2019га қандай чиқишди?

Теглар :  Осиё Кубоги-2019
Кеча Дубайда 2019 йилги Осиё кубоги мусобақаси финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония, Уммон ҳамда Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олди.

Биз гуруҳдошларимизнинг Осиё кубогига қандай чиққани ҳақида маълумот берамиз.

Қизиғи Уммон ҳамда Туркманистон терма жамоалари саралашни ҳам битта гуруҳда бошлашганди. Ўша гуруҳда Эрон, Гуам ва Ҳиндистон терма жамоалари ҳам бор эди.

Қўшниларимиз Туркманистон терма жамоаси 8та ўйинда 13 очко тўплаб гуруҳда 3-ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқишганди.


Уммон эса ўша гуруҳда 14 очко билан иккинчи бўлганди.

Учинчи босқичда Уммон Фаластин, Мальдив ороллари ва Бутан жамоалари бор гуруҳда 15 очко билан биринчи ўрин билан Осиё кубогига йўлланма олди.  


Туркманистон эса Баҳрайн, Хитой Тайпеи ва Сингапур билан бир гуруҳдан жой олиб 10 очко билан иккинчи ўринни банд этиб қитъа чемпионатига чиқди.

Япония эса дастлабки гуруҳ босқичида Сурия, Сингапур, Афғонистон ва Камбоджа билан куч синашган. 8та ўйинда "самурайлар" 7та ғалаба ва 1та дуранг қайд этишган. Биринчи ўринни олган Япония тўғридан-тўғри Осиё кубогига чиққанди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика