

"Агуэросиз ўйнаш ёқимсиз, бизга жуда қийин бўлади. Унга тезроқ соғайишини тилаб қоламан, у биз учун керак. Энди бошқа футболчилар юқори планга ўтиши керак. Таркибимизда Жезус бор, ундан ташқари сифатли футболчилар ҳам етарлича. Мен ҳам ғалаба учун қаттиқ ҳаракат қиламан.
Рақобатчиларим кўп, шу сабабли ҳали асосий таркибда ўйнайманми, билмайман. Агарда ўйинга тушсам бор кучимни ишлатаман. Балки мендан яхши ҳужумчи чиқар. Исталган позицияда ўйнашга тайёрман", - деди Гюндоган.



