UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади  9 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш" Янгиликлар

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Денис Коростиченко бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Темирйўлчилар" кеча пойтахтдаги ТТЙМИ стадионида "Бухоро"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:0). Мазкур баҳсдан сўнг "Локомотив"нинг етакчи футболчиларидан бири Ғулом Ҳайдар Ғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"У қадар катта ўзгариш йўқ. Денис Коростиченко кўпроқ Европа услубини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Бир нечта топ жамоаларнинг ўйинларини кўриб керакли жиҳатларини ўзлаштиришга уриняпмиз. Камчиликлар бор албатта. Жамоа бирданига шаклланиб қолмайди. Бошланиши ёмон эмас. Ўтган мавсумда Микаэль Секейра қўл остида ўйнаган услубимиз уларда анчадан бери бор. Бизга эса энди кириб келмоқда. Мақсадимиз мана шуни мукаммал даражага олиб чиқиш. 

Жамоада етакчилик? Бу - футбол. Мендан лидерликни кутганингиз билан эртага бошқа ёш футболчи ушбу вазифани бажариши ҳам мумкин. Мисол учун Кахи Махарадзени кўпчилик ёши катта, дейди. Лекин майдонда бир нечта ёш футболчидан катта ҳажмдаги ишни бажаради. Майдонга тушиш дегани фақат югуриш эмас. Ақлни ҳам ишлатиш талаб қилинади. Мана шу жиҳатдан тажрибали футболчилар фойда келтиради. Барчаси бир-бирига боғлиқ. Ёшлар ўзларидан катталарга қараб ўрганади",- дейди  Ғулом Ҳайдар Ғуломов

 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика