"Гуанжоу Эвергранд" ва "Шанхай СИПГ" ўртасидаги яна фарқ қисқарди

Aslanov Jasurbek
22 сен 2017, 18:44
Хитой чемпионатида чемпионлик учун курашаётган "Гуанжоу Эвергранд" ва "Шанхай СИПГ" 26-тур учрашувларини ўтказишди.

"Гуанжоу Эвергранд" бу турда "Чонгяинг Лифан" меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. 

"Чонгяинг Лифан" - "Гуанжоу Эвергранд" 2:2

Голлар: Ву Юнг Жун 16, Фернандо Консесао 79 - Гао Линь 28, 60.


"Шанхай СИПГ" эса Пекин клуби "Бейжинг Гоан" билан беллашди. Бу баҳсда Оскарнинг ягона голи шанхайликларга 3 очко тақдим этди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва "Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ушбу баҳсда тўлиқ иштирок этди.

"Бейжинг Гоан" - "Шанхай СИПГ" 0:1

Гол: Оскар 31.


Эслатиб ўтамиз, "Гуанжоу Эвергранд" ўтган турда ҳам дуранг ўйнаган эди. Айни дамда Хитой чемпионатида "Гуанжоу Эвергранд" ҳамда "Шанхай СИПГ" ўртасидаги фарқ 4 очко.

Хитой чемпионати жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia