UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Славче Войнески матбуот анжуманида рус, турк, инглиз тилларида гаплашди, ўзбек тилини ҳам ўрганмоқчилигини айтди  2 00:26Ҳелайфи: "Реал" Мбаппега биздан кўра кўпроқ тўламоқчи эди"  6 00:06Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади"  2 23:52«Камида дурангга муносиб эдик. Қўлни туширмай курашишда давом этамиз» - Андрей Шипилов «Динамо»нинг аламли мағлубияти, омадсизликлар ва кейинги турлар ҳақида  3 23:31Златан Ибрагимович: "Италия - бизники!"  3 23:17Лазаревич матбуотдан норози бўлди  8 22:41Эрик тен Хаг: "Исталган эра қачондир тугайди. Биз "Сити" ва "Ливерпуль" билан курашамиз"   9 22:16"Манчестер Юнайтед" Кавани кетишини тасдиқлади  2 21:57Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"  14 21:35Лопес: "Испаниялик дарвозабон жамоа билан бирга эмас. У ҳақда кейинроқ билиб оласиз"  2 21:10Суперлига. "Локомотив"- "Пахтакор" 0:2. Highlights  4 21:07Суперлига. "Қизилқум"- "Сурхон" 2:0. Highlights  3 20:58Суперлига. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Қизилқум" Навоийда зафар қучди, АГМК Самарқандда иродали ғалабани нишонлади  77 20:40"Андижон" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  3 20:28Левандовски кетма-кет иккинчи бор "Олтин бутса"ни қўлга киритди  5

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди Янгиликлар

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ҳали селекция ишларини тугатгани йўқ.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Навбаҳор" сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич билан келишган.

Зоран Марушич 2021 йилда "Динамо" (Тбилиси) сафида Грузия чемпионатида 16та гол урган ҳолда мавсум тўпурари бўлди. Бундан ташқари у Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши легионери ва энг яхши футболчиси деб топилди. Марушич чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.

1993 йилда туғилган футболчи бунгача "Слога", "Вождовац", "Борча", "Темнич", "Слобода" (ҳаммаси Сербия), "Славия", "Крупа" (иккаласи Босния ва Герцеговина), "Дняпро" ва "Неман" (иккаласи Беларусь) каби клубларда ўйнаган.

Маълумот учун, Марушичнинг transfermarkt порталидаги нархи 450 минг еврога тенг.


Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика