

35 миллион евро атрофида маош оладиган футболчи агар трансфер амалга ошса, янги клубида ҳам шунча ишламоқчи. Шу сабаб "Барселона" французга трансфердан кейин ҳам тўлаши мумкин.
Қайд этиш керакки, "Атлетико" билан Гризманни Саулга алмашиш борасидаги алмашинув ҳам тўхтаб қолди. Клублар битим шартлари бўйича келиша олишмади.
Антуан Мадрид клубига қайтишни хоҳлайди. Бундай вариант унга АПЛ жамоаларига ўтишдан кўра кўпроқ ёқади.
30 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 7та ассист қайд этди.



