

"Diario Sport" нашри футболчининг шартномаси борасидаги маълумотларни ўрганиб чиқди.
Унга кўра, франциялик футболчи "Олтин тўп"ни қўлга киритадиган бўлса 1 миллион евро, "The Best" соврини учун 750 минг евро қўлга киритган бўларди. Агарда у Францияда йил ўйинчиси деб топилса 500 минг евро қабул қилиб оларди. Ушбу суммаларда солиқлар чиқариб ташланган.
Гризманн ушбу мавсумни ижара асосида "Атлетико" таркибида ўтказади.



