Гризманн: "Барселона" таклифини рад этиш жуда қийин бўлди"

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2018, 11:30
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Барселона" таклифини рад этгани ҳақида гапириб берди.

"Барселона"га рад жавобини бериш қийин бўлдими? Жуда қийин. Каталония клуби мени харид қилишни жуда истаган эди, улардан хабар ва қўнғироқлар қабул қилардим. Аммо бошқа томонда мен узоқ вақт ўйнаган клуб турарди.

"Атлетико" ўз лойиҳасини менинг атрофимда қурмоқда. Жамоадошларим ва клуб раҳбарияти қолишим учун тер тўкишди. Мен билан музокаралар ўтказилди, маошимни оширишди. Бу менинг уйим эканлигини билдириш учун ҳамма нарса қилинди. Рад этиш ҳақиқатдан ҳам қийин бўлди" - дейди Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунланганидан сўнг "Барселона" 100 млн евро эвазига Гризманни сотиб олиши мумкин эди, аммо франциялик футболчи "Атлетико"да қолишга қарор қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Canal+

Сўнгги янгиликлар

Барча ›