Гризманн: “Барселона”га ўтганимни эшитганимда йиғлаганман”
21 июл 2019 08:41
Янгиликлар
Гризманн: “Барселона”га ўтганимни эшитганимда йиғлаганман”
“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризман “Атлетико”дан Каталония клубига кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарга қандай муносабат билдиргани ҳақида гапирди.
“Отамга қўнғироқ қилиб, бу ўзгаришни айтаётганимда бахтдан кўзларимдаги ёшни тутиб тура олмагандим. Ҳаммаси ижобий якунланганидан хурсанд эдим. Ўша пайтда мен дўстларим, оилам, фарзандларим билан бирга эдим. Бу эсда қоларли лаҳза эди”, дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Гризманнинг шартномасида кўрсатилган товон пули -120 миллион евро тўлаб, уни “Атлетико”дан сотиб олди.Футболчи каталонияликлар билан беш йиллик шартномага имзо чекди ва янги жамоасида 17-рақам остида тўп тепади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар