Бартомеу тасдиқлади
05 июл 2019 23:25
Янгиликлар
Бартомеу тасдиқлади
«Барселона» раҳбари Хосеп Бартомеу «Атлетико» фораварди Антуан Гризман билан музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлади.
“Кеча иккала жамоанинг бош директорлари Оскар Грау ҳамда Мигель Анхель Хиль ўртасида Гризманнинг масаласи борасида учрашув бўлиб ўтди. Бошқа ҳеч нарса айта олмайман. У ўтган йили «Барселона»нинг таклифини рад этгани тўғрисида эса бу каби вазиятлар бўлиб туради. Мисол учун, Анри, Вилья, Сеск… ва бошқалар билан ҳам худди шундай бўлганди. Бу борада хавотир олмаяпман. Ҳар қайси ҳолат бир-бирдан ажралиб туради. Бу дегани у албатта жамоамизга келади дегани эмас. Ҳа, қизиқиш бор. Унинг ўтиш ёки ўтмаслиги эса бошқа масала”, – дея қайд этган каталонияликлар президенти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар