Грилиш Англия Кубоги доирасида "Лутон Таун"га қарши ўйинда жароҳат олди
28 фев 2024 15:18
Янгиликлар
Грилиш Англия Кубоги доирасида "Лутон Таун"га қарши ўйинда жароҳат олди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Кубок доирасидаги "Лутон Таун"га қарши баҳсда (6:2) жароҳат олди.
Футболчи 38-дақиқада майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Жереми Доку тушган.
"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола хавбекнинг ҳолати ҳақида гапирди:
"Ҳали шифокоримиз билан гаплашиб улгурмадим, аммо Жек човидан шикоят қилаётганди. У ўзини жуда яхши ҳис қилаётганди, бироқ ўйин стартида яна жароҳат олди.
Албатта, у жуда хафа. Мавсум Жек учун оғир ўтмоқда, шунинг учун у энди тўлиқ соғайиб қайтиши ва кейин жамоага ёрдам бериши зарур бўлади".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар